Линклар

Бугун Европа Иттифоқи етакчилари ҳозирда 27 давлатни бирлаштирувчи иттифоқ ташкил этилганининг 50 йиллигига оид декларацияни қабул қилдилар.


Берлин декларацияси деб номланган бугунги ҳужжатда иттифоқнинг 50 йил ичида эришган ютуқлари ва ҳозирда рўпарў турган муаммолари акс этди. Декларацияга кўра¸ янги конституциявий келишув ҳозирлаш жараëни 2009 йилда якунланиши ва у икки йил аввал қатор иттифоқ давлатларида муваффақиятсизликка учраган конституция ўрнини эгаллаши лозим. Берлин декларацияси қабул қилиниши арафасида сўзлаган нутқида Германия канцлери Ангела Меркел Европа Иттифоқи тинчлик¸ эркинлик¸ демократия ва қонун ҳукмронлиги каби идеаллари учун тинимсиз курашиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG