Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш тўърисидаги якдил қароридан сўнг Европа Иттифоқи Теҳрон билан мулоқотни қайта бошлаш уринишларини давом эттиришини билдирди.


Европа Иттифоқининг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Хавъер Солананинг Эрон олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний билан учрашиши кутилмоқда. Мулоқот давомида Эрон уранни тўйинтириш ишларини тўхтатиш талабини рад этгандан сўнг узилиб қолган музокаларни қайта бошлаш масаласининг муҳокама этилиши айтилмоқда. Мазкур учрашув арафасида Солана¸ халқаро жамоатчиликнинг Эронга нисбатан икки йўллик ëндашувни давом эттириши - уранни тўйинтириш борасидаги талаб бажарилмаса¸ санкцияларнинг кучайиши¸ Теҳрон бу масалада ҳамкорлик қилган тақдирда эса¸ унга иқтисод ва хавфсизлик борасида ëрдам кўрсатилажагини билдирди.
XS
SM
MD
LG