Линклар

logo-print

Теҳрон ҳукумати уранни тўйинтириш ишларини тўхтатиш борасидаги талабларни бажармагани муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бир овоздан Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиришга қарор қилди.


24 март куни тасдиқланган янги жазо чоралари Эрон қуролларини экспорт қилишни таъқиқлайди¸ мамлакат ядровий дастури ва ракета лойиҳаларига алоқадор 28 расмийнинг хориж банкларидаги ҳисобларини музлатишни кўзда тутади. Хавфсизлик Кенгашининг ушбу қароридан сўнг Кенгаш аъзоларига мурожаат қилган Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий¸ ўз мамлакати уранни тўйинтириш ишларини тўхтатмаслигини яна бир бор такрорлади. “Кейинги 12 ой ичида тўртинчи бор Хавфсизлик Кенгашини айрим доимий аъзолар ташаббуси билан Эрон Ислом жумҳуриятининг тинч ядровий дастурига қарши ноқонуний¸ кераксиз ва оқлаб бўлмайдиган қарор қабул қилишга мажбурлашди. Эрон ядровий дастури халқаро тинчлик ва хавфсизликка мутлақо таҳдид солмайди”¸ - деди Теҳрон дипломатлари раҳбари.
Расмий Вашингтон Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларни кенгайтириш борасидаги қарорини халқаро ҳамжамиятнинг ядровий дастурдан воз кечиш борасида Теҳрон ҳукуматига босимни кучайтираëтгани белгиси сифатида изоҳлади. Агар Эрон уранни бойитиш жараëнини тўхтатмаса¸ АҚШ маъмурияти санкцияларнинг янада кескинлашишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG