Линклар

Покистон бўйлаб президент Парвез Мушаррафнинг мамлакат Олий суди раисини ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Лаҳор шаҳрида тўпланган намойишчилар П.Мушарраф портретига ўт қўйди. Пешавор шаҳридаги намойишда чиқиш қилган мухолифат етакчиси Қози Ҳусайн Аҳмад мамлакат раҳбарини конституцияни қўпол равишда бузганликда айблади. Хабарларга кўра, сўнгги икки кун мобайнида президент қароридан норози бўлган фаоллардан юзга яқини ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG