Линклар

logo-print

Мисрда мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилмоқда.


Ҳукумат расмийларининг айтишича, конституцияга киритилажак 32 ўзгартиш мамлакатдаги сиёсий ислоҳотларнинг бир қисмидир.
“Конституциядаги мазкур ўзгартиришлар Миср тупроғидаги сиёсий ҳаётни яхшилашга қаратилган тарихий қадамдир. Бу демократия, сиёсий партиялар ва парламент учун янги эшик очиб бермоқда”, - деди Миср президенти Ҳусни Муборак.
Бироқ Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мухолифат вакиллари бу ўзгартишлар Мисрни демократия ва эркинликдан янада узоқлаштиришини таъкидламоқда. Назарда тутилган ўзгартишларга мувофиқ мамлакатда диний асосдаги сиёсий партия тузиш тақиқланади. Шунингдек, полициянинг ҳибсга олиш ва тергов жараёнидаги ваколати оширилади. Мисрнинг мухолифатдаги етакчи партиялари, жумладан, “Мусулмон биродарлар” ҳаракати референдумни бойкот қилмоқда.
XS
SM
MD
LG