Линклар

logo-print

Британия ташқи ишлар вазирлиги қўлга олинган британиялик 15 ҳарбий денгизчисини кўриш учун рухсат беришини сўраб¸ Эрон ҳукуматига мурожаат қилди.


Туркия пойтахти Анқарада қилган чиқишида Маргарет Беккет¸ токи вазият ечимини топмагунча Британия Эронга қарши босим ўтказишда давом этишини маълум қилди. Буюк Британия аскарлари Форс кўрфазининг Ироққа қарашли қисмида ҳибсга олинганини билдирган бўлса-да, Теҳрон расмийлари уларни Эроннинг сув ҳудудига ноқонуний киришда айбламоқда. Аввалроқ Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий эронлик ҳамкасби Манучеҳр Муттақий билан телефон орқали мулоқоти чоғида Эрон ҳукуматини британиялик 15 ҳарбий денгизчини озод этишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG