Линклар

logo-print

Тбилиси Россия ҳукуматини ўтган йили икки мингга яқин грузиялик муҳожирни ноқонуний депортация қилганликда айблаб¸ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Судига мурожаат қилди.


Москва эса¸ агар мазкур иш судга оширилса¸ икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга жиддий путур етказиши билан огоҳлантирди. Эслатиб ўтамиз¸ Россия-Грузия муносабатлари ўтган йилнинг кузида тўрт рус ҳарбийсининг жосусликда айбланиб¸ Тбилисида ҳибсга олинганидан сўнг таранглашган эди. Москва эса¸ бунга жавобан Грузияга иқтисодий санкциялар қўллаган ва юзлаб грузиялик меҳнат муҳожирларни асл ватанига депортация қилган эди.
XS
SM
MD
LG