Линклар

“Немис тўлқини” телерадиокомпаниясининг бош директори радионинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари расмийлар томонидан қаттиқ таъқиб қилинаëтганини кескин қоралади.


Эслатиб ўтамиз¸ Ўзбекистон прокуратураси солиқ тўламаслик ва даромадни яшириш айби билан “Немис тўлқини” радиосининг маҳаллий ҳамкори Наталья Бушуева устидан жиноят иши қўзғаган. “Немис тўлқини” бош директори Ўзбекистон прокуратурасининг ушбу ҳаракатларини номақбул¸ деб атади. Эрик Беттерманнга кўра¸ у бошқараëтган “Немис тўлқини” телерадиокомпанияси Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасидан вазият юзасидан расмий тушунтириш беришини талаб қилган. Расмийларнинг билдиришича, сўнгги беш йил мобайнида Н.Бушуева бирор марта солиқ идораларига ўз фаолияти тўғрисида мурожаат этмаган. Бундан ташқари, у Ташқи ишлар вазирлиги аккредитациясиз Ўзбекистонда хорижий радиостанция ҳамкори сифатида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG