Линклар

logo-print

БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича идораси Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятидан кетаётган қочқинлар сони ортиб бораётганидан ташвиш билдирди.


Агентлик тарқатган баёнотда айтилишича, айни пайтда 25 мингга яқин қочқинга БМТнинг минтақадаги ваколатхоналари томонидан кўмак кўрсатилмоқда. Жумладан, қочқинларга иссиқ ёпинчиқлар ва чодирлар берилмоқда. Баёнотда қўшимча қилинишича, минтақадаги нотинч вазият туфайли 2002 йилдан аввал жанубдаги уруш ва қурғоқчиликдан қочган 112 минг кишининг аҳволини янада оғирлаштирган. Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти жорий йилда толиблар жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги жанг майдонига айланган.
XS
SM
MD
LG