Линклар

logo-print

Латвия ва Россия бош вазирлари икки давлат ўртасидаги чегара келишувига имзо қўйди.


1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан сўнг икки давлат ўртасидаги чегарада тортишувли ҳудудлар пайдо бўлган. Тортишув Россиянинг Псков вилояти борасида юзага чиққан эди. Мазкур ҳудуд Иккинчи жаҳон урушидан аввал Латвияга тегишли бўлган. Бироқ 1940 йиллар бошида Совет Иттифоқи мазкур ҳудудни ўзига қўшиб олган. Бугун имзоланган келишув кучга кириши учун икки давлат парламенти томонидан маъқулланиши керак. ЕИ ва НАТО икки давлат ўртасида имзоланган келишувни олқишлади. НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер бу келишувни “муҳим қадам”, дея баҳолади ва тез фурсатда кучга киришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG