Линклар

Хитой раҳбари Ху Цзинтао Россияга сафарининг иккинчи кунида президент Владимир Путин билан Москвада Хитойнинг йирик савдо ярмаркаси очилиш маросимида иштирок этди.


Бу ярмаркада Хитойнинг 200га яқин компанияси иштирок этмоқда. Хитой раҳбарининг Россияга ташрифи икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, уларининг 26 мартдаги учрашувида томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олган. 27 март куни Хитой раҳбари Россия бош вазири Михаил Фрадков билан музокара ўтказди. Унда Ху Цзинтао икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш мақсадида доимий учрашувлар ўтказиш таклифини билдирди. Ху Цзинтао ташфири чоғида Россия ва Хитой ўртасида кон-металлургия ва нефт соҳаларида 4 миллиард долларлик янги савдо шартномалари имзоланди. Хитой раҳбарининг Татаристонга жўнаб кетиши ҳам кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG