Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ҳар икки ҳафтада мунтазам учрашув ўтказишга келишиб олди.


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг Қуддусда ўтган матбуот анжуманида муълум қилишича, М.Аббос ва Э.Олмерт учрашувининг бошланғич босқичларида хавфсизлик масалалари муҳокама этилади. Бундан ташқари, томонлар “Йўл харитаси” халқаро режага мувофиқ Фаластин давлатини тузиш йўлларини муҳокама қилади.
“Биз ҳозирча музокараларнинг сўнгги мақомини аниқлаб олмадик. Даставвал, икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончга эришиш даркор. Фаластин давлатини барпо этиш амалга оширса бўладиган иш эканига фаластинликлар ишониши лозим. Исроилликлар эса бўлғуси Фаластин давлати уларнинг хавфсизлиги кафолати эканини, таҳдид манбаси эмаслигини тушиниши керак”, - деди Кондолиза Райс.
XS
SM
MD
LG