Линклар

logo-print

Буюк Британия Эрон ҳукуматини 23 март куни ҳибсга олинган 15 инглиз ҳарбийсини озод этишга яна бир бор даъват этди.


Туркияга сафар қилаётган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Эронни британиялик ҳарбийлар хавфсизлигини таъминлашга ва тез фурсатда озод этишга чақирди ҳамда Лондон дипломатларининг ҳибсга олинган денгизчилар билан учрашишига рухсат берилишини талаб қилди. Буюк Британия бош вазири Тони Блэр эса ҳарбийларни озод этиш йўлидаги дипломатик уринишлар натижа бермаса, мазкур жараён “бошқа босқичга ўтиши”дан огоҳлантирди.
“Ҳарбийларимиз озод этилиши шартлигига Эрон ҳукуматини ишонтирдик, деб ўйлайман. Акс ҳолда бу жараён бошқа босқичга ўтади. Бироқ айни пайтда биз дипломатик уринишлар натижа беришига ҳаракат қилмоқдамиз”, - деди Тони Блэр.
Сал аввал Эрон расмийси ҳибсда сақланаётган британиялик денгизчилар аҳволи қониқарли ва уларга яхши муомала қилинаётганини маълум қилди. Бироқ у ҳарбийлар айни пайтда қаерда эканини ошкор этмади. Буюк Британия ўз аскарлари Форс кўрфазининг Ироққа қарашли қисмида ҳибсга олинганини билдирган эди. Теҳрон эса уларни кўрфазнинг Эронга қарашли ҳудудига ноқонуний киришда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG