Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гэйтс Вашингтон Теҳрон билан музокаралар столига ўтиришга тайëрлигини билдирди.


Аммо Гэйтс Америка-Турклар кенгашида қилган чиқишида АҚШ Эрон ҳукуматининг ядровий мақсадлари ҳақида ҳеч қандай хаëлпарастликка бормаслик кераклигини таъкидлади. У шунингдек¸ Эрон ҳукуматини мамакатда сиëсий ислоҳотлар ўтказишга ва Ироқдаги зўравонликларнинг камайишида ҳисса қўшишга чақирди. Айни пайтда¸ Форс кўрфазида АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг йирик жанговар машқлари бошлангани хабар қилинади. Хабарларга кўра, бу машқларда АҚШнинг икки авиабардори ва юзга яқин жанговар самолёти иштирок этмоқда. АҚШ ҳарбийларининг машғулотлари британиялик 15 ҳарбийнинг Эрон томонидан ҳисбга олиниши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Бироқ АҚШ қўшинлари бу машқлар аввалдан режалаштирилгани ва Эронга хавф солмаслигини таъкидлаб, АҚШ ҳарбий кемалари кўрфазнинг Эронга қарашли ҳудудига кирмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG