Линклар

logo-print

Қирғизистонда президентпараст янги сиëсий блок ташкил этилди.


Эркинлик партияси раҳбари Топчубек Тургуналиев сешанба куни Озодликка берган интервюсида 12 та партия ва бир қатор ноҳуукумат ташкилотларнинг Сиëсий барқарорлик ва Бирлашган ҳаракатга қўшилганини маълум қилди. Тургуналиев шунингдек¸ президент Бакиевни мамлакатда ислоҳотлар ўтказишга чақирди :
"Агар президент яқин кунларда қатъий қадамларни қўймаса¸ унда аксарият одамлар мамлакатда эрта президентлик сайловларини ўтказиш ғоясини қўлламайди. Асосий мақсад Қирғизистон хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда фуқаролар уруши келиб чиқишининг олдини олишдир"¸ - деди Эркинлик партияси раҳбари Топчубек Тургуналиев.
Унга кўра¸ янги партия расмийлар ва муҳолифатчилар билан 29 март куни учрашиб¸ мамлакатда юзага келган сиëсий вазиятни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG