Линклар

logo-print

Сешанба куни Ироқда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида камида элликка яқин фуқаро нобуд бўлди.


Мамлакат шимолидаги Тал Афар шаҳри ëнида юк машинасига ўрнатилган икки портловчи модданинг кучга кириши оқибатида 45 нафардан ортиқ одам ўлгани ва юздан ортиқ одам яралангани маълум қилинади. Ичига бомба ўрнатилган юк машиналаридан бири шиалар даҳасида одамларнинг ун олишга ҳозирлик кўраëтганида портлатилган. Мева ва сабзовотлар олиб кетаëтган иккинчи юк машинаси эса¸ бошқа бир бозорнинг олдида портлатилган. Шунингдек¸ сешанба куни Рамади шаҳри яқинида худкуш амалга оширган ҳужумда камида 17 киши ўлди. Бағдодда ҳам ракета ҳужуми амалга оширилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Пойтахт жанубида номаълум шахслар дафн маросимида иштирок этаётган одамларнинг тўрт нафарини ўлдириб кетди.
XS
SM
MD
LG