Линклар

logo-print

Кобул бозорларидан бирида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида тўрт фуқаро нобуд бўлди, тахминан 12 киши жароҳатланди.


“Эрталабки соат 8-00 да бозор рўпарасидаги масжид ёнида худкуш кимса томонидан ҳужум амалга оширилди. Худкуш воқеа жойида нобуд бўлди. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда”, - деди Кобул полицияси вакили Али Шоҳ Пактивал.
“Толибон” ҳаракатининг дала қўмондони мулла Дадуллоҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Афғонистон расмийлари номаълум шахслар Қандаҳор вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўрт ходимини ўғирлаб кетганини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG