Линклар

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Эрон британиялик 15 ҳарбийни озод этмагунча, Лондон Теҳрон билан барча алоқаларни тўхтатишини маълум қилди.


Бироз аввал Буюк Британия мудофаа вазири ҳибсга олинган ҳарбийлар Форс кўрфазининг Ироққа тегишли ҳудудида бўлганини исботловчи далилларни тақдим этган эди.
“Биз ҳозир дипломатик ҳаракатларнинг янги босқичида турибмиз. Мудофаа вазирлигининг воқеа тафсилотларини бугун эълон қилиши ва менинг бу босқичда муаммони ҳал қилиш учун икки томонлама уринишларни кучайтиришимиз лозим, деган хулосага келишим шундан. Биз вазият ойдинлашмагунча Эрон билан расмий ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдик. Бундан ташқари, Эронга нисбатан сиёсатимизнинг бошқа жиҳатларини ҳам жиддий кўриб чиқамиз”, - деди мамлакат парламентида чиқиш қилган М.Беккет.
Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Тони Блэр ҳам парламентдаги чиқишида “Эронга нисбатан дипломатик босимни кучайтириш вақти келгани”ни билдирди.
XS
SM
MD
LG