Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат бош вазири Азим Исабековнинг беш вазирни истеъфога чиқариш қарорини рад этди.


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, фавқулодда вазиятлар вазири, савдо-иқтисод вазири, соғлиқни сақлаш вазири ва ҳукумат маъмурияти раҳбари истеъфога чиқарилишини эълон қилган А.Исабеков бу қарор ҳукуматга “янгича фикрловчи” янги мутахассислар келишига имкон яратиши ҳақида гапирганди. Мухолифатнинг яқинда ташкил этилган “Бирлашган Қирғизистон” ҳаракати эса мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган ислоҳотлар ва бирлашган ҳукумат тузиш борасида президент билан ҳамкорлик қилишга иштиёқ билдирди.
XS
SM
MD
LG