Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўттақий Британия ўзининг 15 нафар денгизчисини Эрон сув ҳудудида қўлга олинганини тан олиши керак¸ деди.


Вазир бу ҳақда Ройтерс ахборот агентлигига маълум қилди. Чоршанба куни Эрон давлат телевидениеси денгизчиларни қўлга олинган жараëнни бир неча бор намойиш этди. Мазкур лавҳада 15 ҳарбий ичида бўлган ягона аëл денгизчиларнинг ҳақиқатан ҳам Эрон ҳудудини кесиб ўтганини тан олган тасвирлар кўрсатилган. Мўттақийга кўра¸ 15 денгизчи орасидаги ягона аëл тез орада қўйиб юборилади. Шунингдек¸ Эрон дипломатияси раҳбари Теҳроннинг Лондонга ўз денгизчиларини кўриш учун рухсат берганини маълум қилди. Британия Мудофаа вазири Дес Браун эса¸ 15 денгизчининг қўлга олинганини Эрон телевидениеси орқали қайта намойиш этилишини номақбул¸ деб атади. Аввалроқ¸ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Эрон британиялик 15 ҳарбийни озод этмагунча, Лондон Теҳрон билан барча алоқаларни тўхтатишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG