Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи Марказий Осиë билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш шартлигини таъкидлади.


Европа Иттифоқининг юқори мартабали делегацияси ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўртасида Остонада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Франк-Уолтер Штайнмейер минтақанинг энергетика захиралари тузилма учун зарурлигига урғу берди. У шунингдек¸ муносабатларни мустаҳкамлаш доирасида минтақада демократия ўрнатиш лозимлигини ҳам таъкидлади.
"Марказий Осиëда анча ишлар қилинаяпти. Ва биз мазкур минтақадаги республикаларни демократик қадриятларга эга бўлиш ва иқтисодиëти барқарор мамлакат бўлиб етилишидан манфаатдормиз"¸ - деди Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штайнмейер.
Айни пайтда музокараларда иштирок этган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов эса ЕИни мамлакат ички ишларига аралашмасликка даъват этди.
“Фикримизча, муносабатларни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик асосида қуриш принципиал масаладир. Муносабатларимиз икки томон манфаатларига ғоявий тус бермасдан ўрнатилсагина, бир-биримизга яқинлашишимиз мумкин. ЕИ сиёсати ҳам шундагина самарали бўлади”, – деди В.Норов.
XS
SM
MD
LG