Линклар

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида толиблар жангариларининг полиция назорат пунктига ҳужум уюштириши оқибатида полициянинг икки ходими нобуд бўлди.


Вилоят ички ишлар бошқармаси вакили жангарилар икки полициячини ўғирлаб кетганини ҳам маълум қилди. Шунингдек, Қандаҳор ғарбида толибларнинг беш жангариси НАТО кучлари томонидан йўқ қилингани билдирилди. Айни пайтда НАТО ва Афғонистон ҳукумати кучлари Ҳилманд вилоятида жангариларга қарши кенг қамровли амалиётларни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG