Линклар

Хитойнинг Шаньси вилоятидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида 26 кончи ҳалок бўлди.


“Синьхуа” ахборот агентлигининг билдиришича, фожеа вақтида конда юздан ортиқ киши бўлган. Уларнинг 80га яқини эсон-омон қутқариб олинган. Бу Шаньси вилоятидаги кўмир конида кейинги ўн кун ичида рўй бераётган иккинчи портлашдир. 18 март куни юз берган портлашда 21 кончи ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG