Линклар

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида тоғда рўй берган кўчки оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 12 нафари ҳалок бўлди.


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида воқеа жойига қутқарувчилар гуруҳи юборилганини маълум қилди. Баҳор келгандан буён Афғонистонда рўй берган табиий офатлар оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди. БМТ маълумотига кўра, жорий ҳафта мобайнида бу минтақада табиий офатдан юзлаб уй вайрон этилган ва минглаб оила хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG