Линклар

logo-print

Араб лигаси давлатларининг Саудия Арабистонида ўтказилган икки кунлик анжумани ниҳоясига етди.


Унда нутқ сўзлаган Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил ҳукуматини араб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган янги тинчлик келишувини қабул қилишга чақирди. М.Аббос агар Исроил бу таклифни яна рад этса, минтақада зўравонликлар кўлами ошиб кетишидан огоҳлантирди. Саммит иштирокчилари араб давлатларининг Исроил билан алоқа ўрнатиш тўғрисида 2002 йилда билдирилган ташаббусини қайтадан муҳокама этади. Бу ташаббусда араб давлатлари Исроил билан яхши алоқалар ўрнатилиши эвазига Тел-Авивдан 1967 йилда босиб олган барча ерларни тарк этиш ва Фаластин давлати ташкил этилишини талаб қилган эди. Бироқ беш йил аввал Исроил томони бу таклифни рад этган эди. Анжуманда Саудия подшоҳи Абдулла жаҳон ҳамжамиятини Фаластин ҳукуматига қарши жорий этилган иқтисодий қамални бекор қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG