Линклар

Бағдод яқинидаги Маҳмудия шаҳрида бомба ўрнатилган машина портлатиб юборилиши оқибатида камида беш фуқаро ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди.


Бағдодда машина портлатилиши туфайли эса полициянинг икки ходими ўлди, камида 6 киши яраланди. Ироқ ички ишлар вазири 27 март куни Тал-Афар шаҳрида амалга оширилган хунрезликда полиция ходимлари иштирок этганини расман тасдиқлади. Полиция ходимлари бу шаҳарда сунний мазҳабига мансуб етмишга яқин одамни отиб ташлаганди. Бу хунрезлик шаҳарда 55 шианинг ҳаётига зомин бўлган қўпорувчилик амалиётига жавоб тариқасида амалга оширилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG