Линклар

Истеъфо берган Қирғизистон бош вазири Азим Исабеков мамлакат сиёсий барқарорлиги учун шундай қарорга келганини маълум қилди.


28 март куни Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев А.Исабековнинг беш вазирни истеъфога чиқариш қарорини рад этган эди. Президент вазирлардан коалицион ҳукумат тузилгунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришни сўраганди. Бош вазир вазифасини вақтинчалик бажариб туриш Социал демократик партия раҳбари, мухолифатдаги “Бирлашган Қирғизистон” ҳаракати аъзоси Олмос Отамбоевга топширилди. “Ислоҳотлар учун” ва “Муносиб келажак учун халқ фронти” вакиллари учрашувидан сўнг мамлакатнинг мухолифатдаги ҳаракатлари коалицион ҳукумат тузиш жараёнига иштирок этмаслиги маълум бўлди. “Халқ фронти” вакили Умурбек Абдураҳмонов мухолифатчилар кейинги ойда оммавий норозиликлар ўтказиш режасига содиқ қолишини билдирди.
“Мухолифатчилар, биринчидан, биргаликда сиёсий фаолиятни давом эттиришга, иккинчидан, О.Отамбоев етакчилигидаги ҳукуматда иштирок этмасликка, учинчидан, биргаликда конституция лойиҳаси устида ишлашга ва тўртинчидан, 11 апрелга белгиланган норозилик намойишида иштирок этишга келишиб олди”, - деди У.Абдураҳмонов.
XS
SM
MD
LG