Линклар

logo-print

ФИФА президенти Йозеф Блаттер Ўзбекистонга сафар қилди.


29 март куни Халқаро Футбол Федерациялар уюшмасининг президенти Йозеф Блаттер Тошкентда президент Ислом Каримов¸ Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ва бошқа расмийлар билан учрашди. Юқори мартабали меҳмонни қабул қилган Каримов “бундай йирик ташкилот билан ҳамкорлик қилиш ўзбек футболини ривожлантириш учун жуда муҳим”¸ деди. Жаноб Блаттер “ГОЛ” лойиҳаси доирасида сунъий қопламали янги майдонни кўздан кечирди. Шунингдек¸ Ўзбекистон терма жамоаларининг янги ўқув-машғулот базасини қуриш учун дастлабки фундаментни ўрнатди. Йозеф Блаттер Ўзбекистонда сўнгги марта 2004 йили меҳмон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG