Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронда ўтган ҳафтада ҳибсга олинган британиялик 15 денгизчининг қўйиб юборилмаëтганидан жиддий хавотир билдирди.


Эрон эса¸ Хавфсизлик Кенгашининг бундай баëноти ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигини таъкидлади. Пайшанба куни Эрон телевидениеси қўлга олинган денгизчилар ичидаги ягона аëл Файе Тўрнейнинг мактубини намойиш этди. Аëл денгизчи мактубда сафдошлари билан Эрон сув ҳудудидига кесиб ўтганини тан олгани ва Британия ҳукуматини ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқишга чақиргани ëзилади. Расмий Лондон 15 денгизчининг ушлаб турилишини “вахший ва нафратланарли”, - деб атади. Чоршанба куни 15 денгизчи орасидаги ягона аëл тез орада қўйиб юборилишини маъум қилагн эди. Аммо пайшанба куни Эрон Мудофа вазири Алиризо Афшар мазкур қарор бекор қилинганини маълум қилди. Шунингдек¸ пайшанба куни давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Туркия ҳукуматининг денгизчиларни қўйиб юбориш ҳақидаги сўровини ўйлаб кўришини айтди.
XS
SM
MD
LG