Линклар

Пайшанба куни Ироқда турли зўравонликлар юз бериши натижасида 130 нафарга яқин одам ҳалок бўлди.


Бағдоднинг шиалар яшайдиган даҳасида икки ҳудкуш ўзини портлатиб юбориши натижасида 76 нафарга яқин одам нобуд бўлди. Аввалроқ Бағдод шимолидаги шиалар яшайдиган Халис даҳасида бир неча машиналарнинг портлатилиши оқибатида 53 киши нобуд бўлди. Маълумотларга қараганда 80 нафарга яқин одам жароҳатланган. Шунингдек¸ пайшанба куни мамлакат бўйлаб юз берган зўравонликлар натижасида 13 ироқлик ҳалок бўлди. Ироққа оид бошқа хабарда мамлакат ички ишлар вазири Жавад Болани 28 март куни суннийлар яшайдиган Тал Афарда юз берган ҳунрезликлар ортида шиа полициячилари турганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз¸ 28 март куни Ироқдаги Тал-Афар шаҳрининг суннийлар яшайдиган қисмида номаълум шахслар элликка яқин фуқарони ўлдириб кетган эди. Бир кун аввал эса¸ бу шаҳарнинг шиалар истиқомат қиладиган ҳудудида бомба юкланган машина портлаши оқибатида 55 киши ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG