Линклар

Сомали пойтахти Могадишода ҳукумат кучлари ва исломий жангарилар ўртасида яна тўқнашувлар рўй берди.


Халқаро қизил хоч ташкилотининг билдиришича, айни пайтда ҳукумат кучлари Эфиопия ҳарбийлари ёрдамида исломий жангариларни пойтахтдан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Пайшанба кундан буён давом этаётган отишмалар оқибатида ўнлаб фуқаро нобуд бўлди, минглаб одам эса шаҳарни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, жангарилар Эфиопияга тегишли ҳарбий вертолётни уриб туширишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG