Линклар

Киевда Украина бош вазири Виктор Янукович тарафдорларининг қарийб 15 минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Куни-кеча мамлакат президенти Виктор Юшченко В.Янукович ҳукуматини конституцияни бузганликда айблаб, парламентни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилганди. Намойишчилар олдида нутқ сўзлаган В.Янукович муддатидан олдин сайлов ўтказишга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади.
“Халқ томонидан қўллаб-қувватланмаган ва бошқарув тизимидан йироқ бўлган кичик гуруҳ ва шахслар мамлакат қонуни ва конституциясини бузган ҳолда қандай қилиб бўлса ҳам парламент сайлови ўтказилишига уринмоқда”, - деди В.Янукович.
XS
SM
MD
LG