Линклар

logo-print

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Суданнинг Дарфур вилоятидаги вазият борасида ташвиш билдирди.


Бироқ кенгаш томонидан қабул қилинган резолюцияда БМТ идораси мазкур минтақадаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида Судан ҳукуматини танқид қилишдан тийилди. Суданнинг Дарфур вилоятида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 4 йилдан буён давом этмоқда. Шу давр ичида 200 мингга яқин фуқаро қурбон бўлди, тахминан икки ярим миллионга яқин одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Дарфурдаги можарони инсониятнинг энг йирик гуманитар бўҳрони, дея таърифламоқда.
XS
SM
MD
LG