Линклар

logo-print

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Араб лигаси давлатлари раҳбарларининг Саудия Арабистонида ўтган мажлисида билдирилган тинчлик ташаббусини олқишлади, аммо айрим таклифлар борасида эътироз билдирди.


Ар-Риёд саммитида араб давлатларининг Исроил билан алоқа ўрнатиш тўғрисида 2002 йилда билдирилган ташаббуси қайта муҳокама қилинганди. Бу ташаббусда араб давлатлари Исроил билан яхши алоқалар ўрнатилиши эвазига Тел-Авивдан 1967 йилда босиб олган барча ерларни тарк этиш ва Фаластин давлати ташкил этилишини талаб қилган эди. Э.Олмерт Саудия Арабистони раҳбарияти ва мўътадил араб давлатлари билан музокаралар ўтказиш иштиёқида эканини маълум қилди, аммо фаластинлик қочқинларнинг ўз юртига қайтарилиши “муҳокама этилмайдиган масала” эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG