Линклар

Туркия расмийлари мамлакат жанубида таъқиқланган Курдистон ишчилар партиясининг уч жанггариси ўлдирилганини маълум қилди.


Расмийларга кўра, тўқнашув Сирнак вилоятининг Бестлер туманида ўтказилаётган хавфсизлик амалияти пайтида рўй берган. Курдистон ишчилар партияси Анқара ва халқаро ҳамжамият томонидан террорчи ташкилотлар рўйҳатига киритилган. Курдистон ишчилар партияси 1984 йилда Туркиянинг асосан курдалар истиқомат қиладиган жануби-шарқий қисмида ҳокимиятни ўз қўлига олиш мақсадида кураш бошлаганидан бери 37 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG