Линклар

Украина Президенти Виктор Юшченко парламентни тарқатиб юбориш масаласини муҳокама қилгани турли фракциялар вакиллари билан учрашишга тайёрланмоқда.


Мазкур масала юзасидан маслаҳатлашувлар душанба куни бошланади. Агар музокаралар натижа бермаса, Юшченко парлментни тарқатиб юборишини айтмоқда. Юшченко парламентдаги россия-параст фракцияларни ноконституциявий ҳаракатларда айбламоқда, яъни бу партиялар президентни қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ вакилларини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилаётганликда айбланмоқда. Шанба куни Юшченко ва унинг асосий рақиби бош вазир Виктор Януковичнинг ўн минглаб тарафдорлари намойиш ўтказди. Якшанба куни Януковичнинг 70га яқин тарафдори парламент олдида намойиш ўтказиб, президентдан парламент ўз ишини давом эттиришига ҳалақит бермасликни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG