Линклар

Қуролланган кишилар Бағдодда 19 нафар тинч аҳоли вакилини ўғирлаб кетган.


Маълум бўлишича улар кетаётган машиналар сохта текширув пунктида тўхтатилган. Ироқ полициясига кўра, ўғирлаб кетилган эркакларнинг барчаси Бақуба шаҳри яқинидаги Дияла қишлоғидан бўлган. Дияла қишлоғида шиалар, суннийлар ва курдалар истиқомат қилади. Бу ерда мазҳаблараро зўравонликлар авжига чиққан. Айни пайтда, АҚШ ҳарбийларига кўра, шанба куни олти нафар Америка аскари ҳалок бўлган. Аскарлар Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба қурбони бўлган. Басра шаҳрида эса, британиялик бир аскар ўлдирилган. Мосул шаҳри яқинидаги Ироқ армиясига тегишли базада амалга оширилган портлашларда икки киши ҳалок бўлган ва 17 киши жароҳатланган. Айни пайтда, АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги зўравонликларга чек қўйиш мақсадида ташлашни режалаштирган қўшимча 30 минг аскарнинг ярми Ироққа етиб келган.
XS
SM
MD
LG