Линклар

Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт Араб етакчиларини минтақада тинчлик ўрнатиш масаласига бағишланган конференцияга таклиф этди.


Мазкур анжуман Яқин Шарқ можаросини ҳал этиш бўйича фикр алмашиш имконини беради, деди Олмерт. Германия канцлери Ангела Меркел билан бирга ўтказган қўшма матбуот анжуманида, Олмерт Европа Иттифоқига раислик қилаётган Германия раҳбари гувоҳлигида барча араб давлат раҳбарлари, жумладан Саудия Арабистони подшоҳини учрашувга таклиф этишини таъкидлади. Олмерт Саудия подшоҳини минтақадаги “муҳим етакчи”, деб атади. Олмерт ҳар бир томон ўзининг талаб ва таклифларини изҳор этиши мумкинлигини айтиб, ҳеч ким шарт қўймаслиги лозимлигини қўшимча қилди. Саудия Арабистон Исроил етакчиси таклифига жавоб қайтарганича йўқ. Ўтган ҳафта Саудия Арабистонида бўлиб ўтган анжуманда, Араб лигаси 2002 йилда Саудия таклиф этган тинчлик ўрнатиш режасини яна илгари сурди. Мазкур режага кўра, Исроилнинг эгаллаб олинган ерларни қайтиб бериши ва фаластинлик қочқинлар масаласининг адолатли ҳал этилиши эвазига, араб давлатларининг барчаси Исроил давлатини тан олиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG