Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг атроф-муҳит бўйича комиссари Ставрос Димас заҳарли газларни атмосферага чиқаришни камайтиришга ҳаракат қилмаётгани учун АҚШ ҳукуматига эътироз билдирди.


Брюсселда БМТнинг глобал иқлим ўзгаришига бағишланган анжуманида нутқ сўзлаган С.Димаснинг таъкидича, Вашингтон иқлим ўзгаришига оид халқаро музокараларга “салбий таъсир” этишни тўхтатиши шарт.
“АҚШ ҳукуматидан биз билан яқинроқ ҳамкорлик қилиш ва халқаро музокараларга салбий таъсир кўрсатишни давом эттирмасликни кутиб қоламиз. Улар ўз фикрини ўзгартиши шарт, акс ҳолда бошқа ривожланаётган давлатлар АҚШга эргашиши мумкин”, - деди С.Димас.
Шунингдек, у Австралия ҳукуматида Киото протоколини қабул қилиш учун сиёсий ирода етишмаётганини танқид қилди. Анжуманда иштирок этаётган Бельгия бош вазири ҳам АҚШ, Хитой ва Ҳиндистонни иқлим ўзгаришига қарши жиддий курашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG