Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатда давом этаётган сиëсий бўҳронга барҳам бериш ниятида парламент фракциялари раҳбарлари билан маслаҳатлашув ўтказмоқда.


Бироз аввал президент мазкур музокаралар натижа бермаса, парламентни тарқатиб юбориш тўғрисида огоҳлантирган эди.
“Украинада сиёсий мувозанат бузилган вазият шаклланяпти. Ҳокимият тармоқлари ўртасида мувозанат йўқолмоқда. Баъзилар ҳокимиятни ўзлаштиришга уринаётир. Оқибатда жамиятимиздаги демократик ғоя ва қадриятлар шубҳа остида қолмоқда”, - деди В.Юшченко.
У парламентдаги россияпараст фракцияларни ноконституциявий ҳаракатларда, яъни президентни қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ вакилларини ўз томонига оғдиришга уринаётганликда айбламоқда. Киевда эса президентнинг парламентни тарқатиб юбориш уринишларига қарши норозилик намойишлари давом этяпти. Намойишларга Украинанинг россияпараст франциялари бошчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG