Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел Байрутда Ливан бош вазири Фуад Синиора билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларрни муҳокама этиши кутилмоқда.


Шунингдек, А.Меркел Ливан сув ҳудудида қурол-аслаҳа контрабандасига қарши курашиш мақсадида жалб қилинган Германия ҳарбий кемасига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган. Байрутга ташрифи чоғида А.Меркел Сирия ҳукуматини Ливанни мустақил давлат сифатида тан олишга ва унинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлимига алоқадор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди. Фаластин-Исроил тинчлик музокараларини қайта давом эттириш уринишларини олиб бораëтган Европа Иттифоқининг амалдаги раиси Ангела Меркел ўтган ҳафта якунида Иордания подшоҳи Абдуллоҳ, Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
XS
SM
MD
LG