Линклар

АҚШ Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелоси бошчилигидаги Конгресс делегацияси Байрутда Ливанинг суиқасд қурбони бўлган собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй қабрини зиёрат қилди ва унинг парламент депутати бўлган ўғли Саад Ҳаририй билан учрашди.


АҚШ расмийлари Ливан бош вазири Фуад Синиора билан ҳам музокара ўтказди. Шунингдек, делегация аъзолари Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррий билан учрашишни режалаштирилган. Оқ уй маъмурияти демократлар бошчилигидаги делегациянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйлаб уюштираётган сафари доирасига Сурия ҳам киритилганини кескин танқид қилди. Жорж Буш маъмурияти Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат ҳисоблайди. Ливанга сафаридан олдин Исроилда бўлган Н.Пелоси мазкур мамлакат бош вазири Эҳуд Олмерт ва ўтган йили “Ҳизбаллоҳ” жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган исроиллик 2 ҳарбийнинг оила аъзолари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG