Линклар

logo-print

Ироқнинг Киркук шаҳрида амалга оширилган навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 12 киши нобуд бўлди, юзга яқин одам жароҳатланди.


Хабарларга кўра, худкуш ўзини Киркукдаги маҳаллий полиция участкаси ёнида портлатиб юборган. Қурбонлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор. Бақуба шаҳри яқинида эса якшанба куни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган 19 фуқаронинг жасади топилди. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги ҳам шанба ва якшанба кунлари амалга оширилган бомба ҳужумлари оқибатида америкалик олти аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG