Линклар

logo-print

Эрон оммавий ахборот воситалари Теҳрон томонидан ҳибсга олинган британиялик 15 ҳарбийнинг ҳаммаси Эрон сув ҳудудларига ноқонуний кирганига иқрор бўлганини маълум қилди.


Бироқ Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур иддаоларни рад этди ва ҳарбийлар Форс кўрфазининг Ироққа тегишли ҳудудида ҳибсга олинганини яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, Эрон телевидениеси ҳибсга олинган ҳарбийлардан тўрт нафари иқрорини намойиш этди. Бу лавҳада ўзини капитан Крис Эир, деб таништирган ҳарбий кема ҳибсга олинган жойни харитадан кўрсатиб берди.
“Эрталаб чамаси соат 10 ларда биз мазкур ҳудудда ҳибсга олиндик. Теҳрон расмийларининг тушунтириб беришича, биз Эрон сув ҳудудлари ичкарисида бўлганмиз”, - деди ҳибсга олинган британиялик ҳарбий.
Буюк Британия Эрон телевидениеси орқали бундай тасвирлар намойиш этилаётганини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG