Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мухолифат билан юзага чиққан зиддиятни юмшатиш мақсадида ҳукуматдаги уч вазирлик раҳбарлигига мухолифат вакилларини тайинлаганини маълум қилди.


Хабарларга кўра, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлиги мухолифатчилар қўлига ўтган. Президент мудофаа вазири, ташқи ишлар вазири, транспорт, иқтисод ва ички ишлар вазирлари ўз лавозимига қайтадан тайинланганини билдирди. Ҳозирча ҳукуматда яна 11 та лавозим бўш қолмоқда. Ўтган ҳафтада Қирғизистон парламенти Қ.Бақиев томонидан бош вазир лавозимига тақдим этилган мухолифатчи Олмос Отамбоев номзодини маъқуллаган эди. Қирғизистоннинг “Ислоҳотлар учун” мухолифат ҳаракати расмийларнинг коалицион ҳукуматга қўшилиш таклифини рад этди.
XS
SM
MD
LG