Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:36

Ягона энергетика лойиҳасига бирлашиш сув муаммосига ечим бўладими?


Қирғизистон ва Тожикистон сувга товар мақомини бериш ва сув эвазига қўшни давлатлардаги энергетика захираларидан имтиëзли фойдаланиш таклифини илгари суриб келяпти.

Тожикистон энергетика вазири ўринбосари Пўлат Муҳиддинов бу таклифларнинг амалга ошишига Ўзбекистон тўғаноқ бўлаëтганини айтади.

“Афсуски, Тожикистон ва Қирғизистон ўртага қўйган бу масала Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар томонидан маъқулланса-да, ўз ечимини топмаяпти. Тожикистон бу соҳада худди СССР даврида бўлгани каби ҳамкорлик ривожланиши тарафдори. Аммо Ўзбекистон ишчи гуруҳи билан бу борада фикримиз бир жойдан чиқмаяпти”, - дейди П.Муҳиддинов.

Ўзбекистонлик мустақил сиëсатшунос Комрон Алиев сувни нефть ëки газ билан муқояса қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

“Нефть ва газ катта харажатлар эвазига ишлаб чиқариладиган маҳсулот, сув эса осмондан ëғадиган қор ва ëмғир тарзида ëки музлар эриши ҳисобига пайдо бўлади, яъни у табиий жараëн маҳсули. Сув текин, деган калима бекорга ишлатилмайди-ку”, - дейди К.Алиев.

Тожикистонлик таҳлилчи Абдуғани Мамадазимов МОда энергия тақсимоти ва сув таъминоти масаласида қарама-қаршилик борлигини билдирди.

“Дарë бошланадиган ердаги мамлакатлар, масалан, Тожикистон ва Қирғизистонда нефть ва газ тақчил. Шу боис, улар сув ресурсларидан энергия олишда фойдаланишни ўйлайди. Дарëнинг қуйи оқимидаги Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон эса сувдан суғоришда фойдаланади. Бу икки омил тўқнашгани боис, муросавий ечимдан дарак йўқ”, - деди А.Мамадазимов.

К.Алиев бу муаммонинг ечими МОдаги беш давлатнинг ягона энергетика лойиҳасига бирлашишида эканини айтади.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ва Қирғизистон якка ҳолда ўз сув захираларини бошқара олмайди. Тўғонлар қуриш эса хатарли ғоя.

“Расмий Душанбе тўғон қурмоқчи бўлган тоғ ёнбағирлари сел хатари мавжуд ҳудудлардир. Агар кучли сел бир тўғонни бузиб ташласа, иккинчиси ҳам бунга чидаш бермайди, яъни занжир реакцияси вужудга келади ва бунинг оқибати даҳшатли бўлиши мумкин”, - деди К.Алиев.
XS
SM
MD
LG