Линклар

Байрутга сафар қилган АҚШ Намояндалар палатаси раисаси Нэнси Пелоси, Оқ уйнинг норозолигига қарамасдан Сурияда бўлажак “муҳим” учрашувни интиқлик билан кутаётганини таъкидлади.


Ўз ташрифи Дамашқ билан алоқаларни қайтадан ўрнатишга қаратилган муҳим қадам эканини айтган Н.Пелосининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари якшанба куни Исроилдан бошланди. Мазкур сафар доирасида АҚШ намояндалар палатаси раисасининг чоршанба куни Сурияга ҳам бориш режаларини Буш маъмурияти танқид қилди. Лекин конгресс делегациясига раҳбарлик қилаётган Пелоси хоним, Байрутда мухбирлар билан мулоқоти чоғида, Сурия расмийлари билан учрашувлар ижобий натижалари беришига умид қилишини айтди. Пелоси Дамашқдаги учрашувларда Сурия Ливандаги Ҳизбуллоҳ жанггари гуруҳини қўллаб-қувватлаётгани ҳамда Дамашқнинг АҚШ етакчилигидаги аксил-террор курашига ёрдам бериш ёхуд унга путур етказиш истаги бор, йўқлигига оид масалаларни муҳокама қилишини айтди. Шунингдек, Байрутга сафари чоғида Пелоси икки йил аввал ўлдирилган собиқ бош вазир Рафиқ Ҳаририйнинг қабрини зиёрат қилиб, унинг ўғли, парламентдаги аксил-Сурия блокига етакчилик қилувчи Саад Ҳаририй билан учрашди.
“Биз, албатта, қотиллик ҳақидаги ҳақиқатнинг очилишида муҳим бўлган трибунал масаласини ҳам муҳокама қиламиз. Бу Сурия Президенти Башар Ассад билан учрашувда кўтариладиган масалалардан биридир ва, албатта, Суриянинг Ироқдаги роли, Суриянинг Ҳамас ва Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлашдаги роли, ҳамда жиддий силжишларга эришилиши мумкин, деб ҳисоблаётганимиз кўплаб соҳаларда Суриянинг ролига оид масалаларни кўтарамиз”.
Пелоси кейинчалик Ливан Бош вазири Фуад Синиора билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG