Линклар

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Озарбайжон ҳукуматини қамоққа ташланган журналист Соқит Зоҳидовга тиббий ёрдам кўрсатилишига рухсат беришга чақирди.


Хабарларга кўра, Зохидов ошқозон ва юрак хасталикларига учраган. Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, қамоқхона маъмурияти Зоҳидовни касалхонага ётқизиш ёхуд унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилмоқда. Зоҳидов қорадори сақлаганлик айби билан 2006 йилнинг октябрида уч йилга қамоққа ҳукм қилинган эди. Журналист қорадорини унга милиция ходимлари ташлаб қўйганини айтган.
XS
SM
MD
LG