Линклар

23 март куни Сомалида қулаган учқичда ҳалок бўлган 11 Белорус фуқароси Минск ва Витебск шаҳарларида дафн этилди.


Дафн маросимида Белорус расмийлари, жумладан, бош вазир ўринбосари Виктор Бура қатнашди. Қурбонлардан бирининг отаси Юрий Несцяренка Озодлик раиосига буларни айтди.
“Агар доимий иш ва арзигулик маош бўлганида, албатта бу нарса рўй бермасди. Лекин одам шунақа эканда, у ҳар доим яхши яшашга интилади, режалар қуради, бориб ишлаб келаман, оиламни, ўзимни боқаман, дейдида, пешонасига нима ёзилганини билмайди”, - деди қурбонлардан бириниг отаси.
Белорус расмийлари учқичнинг қулашига Сомали пойтахти Могадишудан отилган ракета сабаб бўлганини айтмоқда. Сомали расймилари эса, бу оддий ҳалокат бўлганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG