Линклар

Сулаймон ороллари расмийларига кўра, душанба куни рўй берган цунамида 900дан ортиқ уй вайрон бўлган ва беш мингга яқин одам азият чеккан.


Тўфонга ороллар яқинида Тинч Океани тубида рўй берган 8 баллик зилзила сабаб бўлди. Сулаймон ороллари фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилар азият чеккан ҳудудларга етиб борган сари, қурбонлар сони ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳозирча, тўфонда 13 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG